Тоғлар манзараси
BekzodR2007 erabiltzaileak 19 Ekaina 2025 datan argitaratua Uzbek (O'zbek) hizkuntzanСафарида бир неча кун юргандан кейин тинчроқ шахарда қолиб, табиат билан бир оз яккаликда бўлишни хоҳладим. Эрталаб эрта туриб, жойлашган манзилимдан ярим соатча йўл машинада ǒтиб, шу гўзал тоғли манзарага етиб келдим.
Ўзимча шунчаки бир оз юришни, ҳаво олишни режалаштиргандим, лекин мана шундай панорамали манзарани кўриб ҳайратда қолдим. Бўлса керак, бу ердаги маҳаллий аҳоли бу манзарани кўп кўрган, лекин мен учун бу жуда ҳам таъсирли бир лаҳза бўлди.
Тоғлар гўё сукутдаги қалъадек — гапирмайди, лекин барчасини ҳис қилиш мумкин. Суратга туширдим, балки кейин ижтимоий тармоқларда бўлишармиз, бироз руҳиятни ўзгартириш учун.